Мурожаат ўз тасдиғини топди, ҳуқуқбузар жаримага тортилди
27.
01. 2020
17:57
5829
Янгиликлар

Мурожаат ўз тасдиғини топди, ҳуқуқбузар жаримага тортилди.

2020 йил 24 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 6-квартал 29-уй орқа томонида ўра қазилиб, унга чиқиндилар кўмилаётганлигидан эътироз билдирилган хабар жойлаштирилди.

Мазкур мурожаат Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Чилонзор туманида айни кунларда ҳудудни чиқиндилардан тозалаш мақсадида «Файзли Тошкент» акциясининг олиб борилаётганлиги муносабати билан хазонларни вақтинчалик кўмиш учун ўра қазилганлиги, шунингдек, айрим фуқаролар томонидан маиший чиқиндиларнинг ташланганлиги ҳамда хазонлар билан кўмиб юборилганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга мазкур ўра атрофига фуқаролар томонидан яна маиший чиқиндилар ташлаб кетилган. Уларни эса Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган «LOVOL» русумли махсус техника ёрдамида ўрага суриб ташланган. 

Айни вақтда махсус техника ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 911-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилди.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар