Давлат экология қўмитаси томонидан экологияни асрашга тарғиб қилувчи баннерлар ўрнатилмоқда
27.
01. 2020
17:52
5322
Янгиликлар

Соҳада олиб борилган мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жойларда санитар ва экологик ҳолат ёмонлашувига чиқиндиларни майдонлар, кўчалар, суғориш тармоқлари ичига, суви муҳофаза қилинадиган зоналар, дарё бўйларига, аҳолининг маданий-маиший дам олиш ҳудудларига ташланаётгани сабаб бўлмоқда.

2020 йил 15 январь куни «Амирсой» тоғ-чанғи курортида Халқаро пресс-клубнинг айнан юқоридаги масалаларга бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтганди. Унда – оммавий дам олиш масканларидаги тартибсиз ҳолат, чиқиндиларни белгиланганидан бошқа жойларга ташлаб кетилиши ҳолатлари танқид қилинган эди. Шунингдек, йўлларда экологияни асрашга тарғиб қилувчи кўргазмали баннерларнинг йўқлиги ҳам таъкидланди. 

Халқаро пресс-клуб сессиясида алоҳида таъкидлаб ўтилган экологик баннерлар борасидаги фикрлар тезда ўз самарасини берди. 

Жорий йилнинг 23 январидан бошлаб Давлат экология қўмитаси Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси томонидан бутун республика бўйлаб экологияни асрашга тарғиб қилувчи кўргазмали баннерларни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. 

Экологияни асрашга тарғиб қилувчи 8 та кўргазмали баннерлар Тошкент-Чимён-Чорвоқ автомобил йўналиши бўйлаб ўрнатилди. Бу, албатта қувонарли ҳол. Зеро, бу, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътиборни кучайтириш, демакдир. Бу каби эътиборга молик ишлар бутун республикани қамраб олиши кўзда тутилган.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар