Қорақалпоғистон Республикаси. Экологик рейд тафсилоти: браконьерлар жаримага тортилди
23.
01. 2020
19:47
5551
Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси: Экологик рейд тафсилоти: браконьерлар жаримага тортилди

2020 йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекторлари томонидан қатор экологик рейдлар ташкил этилиб, унинг давомида ўсимлик дунёсига зарар келтираётган браконьерлар аниқланиб жарима тортилдилар.

Хусусан: 
Беруний тумани инспекторлари  томонидан ўтказилган тунги экологик рейд тадбири натижасида Беруний тумани «Қизқалъа» ОФЙда яшовчи фуқаро М.Ералиев томонидан ноқонуний равишда Беруний давлат ўрмон хўжалиги «Аёзкала» бўлимидан 1 м3 бўлган саксовул  ўсимлигини кесиб олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни қоплаш учун 312 200 сўм  даъво ҳисобланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси инспекторлари  томонидан экологик рейд табдири натижасида Кегейли туманида яшовчи фуқаро С. Бегдуллаев томонидан Бўзатов давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ноқонуний равишда 8 м3 бўлган юлғун ўсимлигини чопиб ўзига тегишли бўлган ГАЗ-53 автомашинасига юклаб олиб кетаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни  қоплаш учун  535 200 сўм  даъво ҳисобланди.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 



 

Фойдали манбалар