Қашқадарё вилояти: Дарахтлар кесилганлиги аниқланди
22.
01. 2020
19:25
6089
Янгиликлар

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан навбатдаги экологик рейд ўтказилди. Инсонлар хаётига хам табиатга хам кони фойда бўлган 14 дона жийда ва 1 дона ясин (шумтол) ихота дарахтлари Косон тумани «Саратон нур» фермер хўжалиги худудида кесилганлиги аниқланди. 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жийда қурғоқчиликка чидамли, ер ости сувлари юза ва шўр тупроқларда ҳам ўсаверади. Данагидан, илдиз бачкисидан ва қаламчасидан кўпаяди. Жийда 60-80 йил яшайди. Кўпроқ йўл ёқалари, канал бўйлари, дала-иҳота ўрмон минтақалари, ташландиқ ерларга экилади чунки жийда дарахти тупроқни азот билан бойитади. Жийда таркибида жуда кўп фойдали моддалар мавжуд. Масалан, унинг мевасида калий мавжуд, бу инсон организмида юрак-қон томирлари тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ўз навбатида инсульт, инфаркт ва бошқа муаммоли хасталиклари келиб чиқишининг олдини олади. Жийда меваси инсонни тинчлантирувчи таъсирга эга ва уйқу дорилар билан қўшиб истеъмол қилинса, уларнинг фаоллигини оширади. Бундан ташқари асаб тизими фаолиятини меъёрга келтиради, ва ғазабланиш, асабийлашувнинг олдини олади. Жийда тинчлантириш фаоллиги билан биргаликда саломатликни мустаҳкамлайди.

 Рейд давомида ҳамда Косон тумани «Умар Султон» фермер хўжалиги худудида 7 дона қайроғоч ва 2 дона ёншох ихота дарахтлари кесилганлиги аниқланди. Хозирда аниқланган холатлар юзасидан қонуний тартибда тўхтамга келиш ва тегишли чора кўриш учун барча хужжатлар расмийлаштирилмоқда.


 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати


 


 

Фойдали манбалар