Навоий вилояти. Экологик рейд тафсилоти: ноқонуний саксовул кесган шахслар жаримага тортилди
16.
01. 2020
20:37
5418
Янгиликлар

Навоий вилояти. Экологик рейд тафсилоти: ноқонуний саксовул кесган шахслар жаримага тортилди. 

2020 йилнинг 15 январь куни Навоий вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Конимех туманининг  чўл ҳудудларида  тунги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида Конимех тумани «Янги-Ғазғон» ОФЙ да яшовчи фуқаро Х.Тилеубаев ўзига тегишли «Ford» русумли автотранспорт билан 2 метр куб саксовул ўсимлиги буталарини синдириб олиб кетаётган вақтида ушланди. Х.Тилеубаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-моддаси 1-қисмига кўра 1 115 000 сўм миқдорида жаримага тортилди ҳамда табиатга етказилган зарарини қоплаш учун  624 400 сўм ҳисобланди.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар