Қашқадарё вилояти. Экологик рейд тафсилоти: браконьер балиқ овчилари ушланди
14.
01. 2020
20:03
5908
Янгиликлар

Қашқадарё вилояти. Экологик рейд тафсилоти: браконьер балиқ овчилари ушланди                  

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд давомида Миришкор тумани «Чандир» қишлоғида яшовчи М.Ш. ўзига тегишли «Жигули» русумли автомашинада шериклари Б.Т, Х.А.лар билан биргаликда Муборак тумани Гулистон ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурда (коллектор) ноқонуний усул, яъни электр токи (электроудочка) ёрдамида балиқ овлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан юқорида баён этилган фуқаролар иштирокида балиқ овлаш анжомлари ва овлаган балиқлари кўздан кечирилганда, 1  дона резина қайиқ, 2  дона қўлбола эшкак, 1 дона электр токини кучайтирувчи мослама (электроудочка), 1  дона ҳолати эски аккумлятор, 1 дона электр токини узайтирувчи мослама, 1 дона қўлбола сачок ҳамда жами 34 дона шундан: 26 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори, 4  дона сазан, 1  дона арзонбаҳо балиқ (селёдка), 2 дона карас, 1 дона самарқанд храмуляси какби балиқларни овлаганликлари аниқланди.

Ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари тушунтирилди ҳамда ноқонуний балиқ овлаш анжомлари қонуний тўхтамга келгунга қадар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Юқоридагиларга асосан ҳозирда мазкур аниқланган ҳолат юзасидан қонуний тартибда чора кўриш бўйича прокуратура.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар