Икки томонлама манфаатли алоқалар мустаҳкамланмоқда
24.
09. 2019
11:02
5477
Янгиликлар

2019 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров билан Европа инвестиция банки вице-президенти Вазил Худак бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида европалик меҳмонлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ЕИБ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича маъмулот бердилар.

В.Худакнинг айтишича, банк умумий бюджетининг 10 фоизи экологик муаммолар ечимига йўналтирилади. 2020–2025 йилларда эса, экологик масалаларга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳажми 20 фоизга етади. Бу қарийб 40 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек, учрашувда давомида Европа инвестиция банки томонидан республикада қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасидаги инвестиция лойиҳасини молиялаштириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Шуни маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Европа инвестиция банки 1958 йилда ташкил этилган. Унинг устав капитали иштирокчи мамлакатларнинг бадаллари ҳисобига шакллантирилади ва 232 млрд. еврони ташкил этади. Ўзбекистон – Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда ЕИБ билан ҳамкорлик қилувчи тўртинчи давлат ҳисобланади.


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 





 

Фойдали манбалар