Давлат экология қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
29.
06. 2022
09:02
3178
Янгиликлар

Учрашувга  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экологик партия фракцияси раҳбари Хайрулло Ғаффоров таклиф этилди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов,  бошқарма бошлиқлари, ходимлар ҳамда “ZOOM” платформаси орқали ҳудудий бошқармалар ва Қўмита тасарруфидаги ташкилотлар иштирок этишди.

Йиғилишда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётгани бўйича маълумот берилди. Шунингдек, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар “инсон – жамият – давлат” принципига асосланганлиги, миллий конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши борасида сўз юритилди.

Учрашувда Конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида экологик масалаларга алоҳида урғу берилаётгани ва бир қатор экологик ҳуқуқларга оид нормалар белгиланиши кўзда тутилаётгани бўйича ҳам иштирокчиларга маълумот берилди.

Муҳокамалар жараёнида Давлат экология қўмитаси ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Бу каби муҳокамалар Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Фойдали манбалар