2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “UzAssystem” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ўртасида Ҳамкорлик келишуви тўғрисидаги ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
24.
06. 2022
12:16
3319
Янгиликлар

Ҳамкорлик келишувида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнида қўлланилиб келинаётган экологик стандартлар ва меъёрий услубий ҳужжатлар, стандартларни халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро талабларига мослаштириш масаласи ўрин олган.    

Томонлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш соҳасидаги кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Фойдали манбалар