Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Конституциявий ислоҳотларни тарғиб қилиш ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. 
18.
06. 2022
11:53
2198
Янгиликлар

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Л. Сейтова, Ўзбекистон Экология партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари А.Бегимова, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди. 

Йиғилишда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов мамлакатимизда шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда Бош Қомусимизнинг асосий ҳужжат сифатида давр руҳига мос ҳолда такомиллашуви муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Очиқ мулоқотда Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда ҳар бир юртдошимизнинг ўз ўрни ва юксак масъулияти борлиги, бу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишлари муҳимлиги, шунингдек,  инсоннинг экологик ҳуқуқларини, жумладан, юртимиз аҳолисининг ва бўлажак авлодларининг қулай ва тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини мамлакат Бош қонунида акс эттиришнинг долзарб жиҳатлари ва ҳаётий аҳамияти юзасидан ҳам сўз юритилди. 

Йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати

Фойдали манбалар