2022 йил 26 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулла Обломурадов Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Экологик назорат ва бошқарув қўмитаси раиси Зулхуфар Жолдасов билан учрашув ўтказди.
26.
05. 2022
16:19
2861
Янгиликлар

   Учрашувда томонлар кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлар, тажриба алмашиш бўйича ўзаро ташрифларни ва эришилган дўстона муносабатларни юқори баҳолаб ўтдилар.

Учрашув якунида меҳмонлар Давлат экология қўмитаси биносида фаолият юритаётган лойиҳалар маркази ҳамда чиқиндиларни олиб чиқиш, ташиш ва полигонларга кўмиш тизимини онлайн мониторинг қилиш геоинформацион маркази, шунингдек, мобиль экологик лаборатория билан танишдилар.

Қозоғистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилишида иштирок этади.

Фойдали манбалар