Сирдарё вилояти. Амалий семинар ўтказилди
25.
02. 2022
10:15
10891
Тадбирлар

«Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этишга бағишлаб ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда вилоят Экология бошқармасининг мутасаддилари, вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокимлиги вакиллари, ўрмон хўжалиги ходимлари, нуроний отахонлар, фаол фермерлар ҳамда биология фани ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирни Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари А. Ҳожиматов кириш сўзи билан очиб берди. Давлат экология қўмитасининг Биохилмахилликни асраш рақамлаштириш ва кадастрини юритиш бош бошқармаси бошлиғи А. Содиқов сўзга чиқиб, кўчат экиш ишларини тўғри ташкил этиш, экилган кўчатларни парваришлаш, худуд иқлимига мос, сувсизликка чидамли дарахт кўчатларини ўтқазиш, ва ҳар бир экилган кўчатнинг эгаси бўлиши ва унинг хатловдан ўтказилиши тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Семинар якунида нуроний отахонлардан дуо олиб кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар