Самарқанд вилояти. Экология ва ёшлар мавзусида тадбир бўлиб ўтди
21.
02. 2022
21:03
3131
Ma’naviyat va ma’rifat

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жомбой тумани назорат бўлими давлат инспекторлари томонидан туманнинг “Тут” МФЙда жойлашган 7-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида давлат инспекторлари Она сайёрамиз мавзусига тўхталиб, Она табиат ва Она Ер сайёраси билан уйғунликни таъминлаши зарурлиги тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар бериб ўтиш билан бир қаторда, “Ёш эколог” акциясини ташкил этиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасига оид қатор маълумотлар ҳам берилди.

Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан йўлланган соҳага оид савол ва таклифлар атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масалаларнинг жойида бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

 

Фойдали манбалар