Диққат! «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони дизайнини яратиш бўйича танлов
26.
01. 2022
16:55
3472
Тендер

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрда имзоланган «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сон фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони дизайнини яратиш бўйича танлов эълон қилади.

Танловга барча ижодкор дизайнерлар ва жамоатчиликни таклиф этилади.

Кўкрак нишони дизайни лойиҳалари 2022 йил 10 февралга қадар қуйидаги шарт ва талабларга қатъий риоя этган ҳолда қабул қилинади:

– кўкрак нишони дизайни табиат ҳимоячиси ғоясини ўзида акс эттириши;

– дизайн муаллифнинг ўзи томонидан бажарилиши ва бошқа ижодкорларнинг ишини такрорламаслиги;

– дизайнда кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг акс эттирилиши;

– дизайн график дастурларда бажарилиши (CorelDraw, Adobe Photoshop ёки Adobe Illustrator), бунда дизайннинг ҳар бир элементи аниқ чизилган бўлиши шарт.

Ижодий ишлар 2022 йил 10 февралга қадар info@eco.gov.uz электрон почта ёки Давлат экология қўмитасига қуйидаги манзилга муаллифнинг ФИШ, манзили, телефон рақами ҳамда электрон почта манзили аниқ кўрсатилган ҳолда юбориш лозим: 

100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7А-уй. Мўлжал: «Новза» масжиди.

Танлов ғолиби Давлат экология қўмитаси томонидан iPad Air 4 билан тақдирланади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар