Марказий Осиё учун Экологик Реабилитация Ҳисоби Ассамблеясининг йиғилиши
10.
12. 2021
16:19
3230
Xalqaro hamkorlik

2021 йил 9 декабр куни Марказий Осиё учун экологик реабилитация ҳисоби (ЭРҲ) Ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди. Учрашувда ЭРҲ, Европа комиссияси, Халқаро атом энергияси агентлиги, ЕХҲТ, БМТТД вакиллари, шунингдек, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ЭРҲнинг бенефициари бўлиб, унинг доирасида Стратегик бош режада устувор объектлар сифатида белгиланган Тошкент ва Наманган вилоятларидаги собиқ уран қазиб олинадиган объектларни рекултивация қилиш режалаштирилган.

Йиғилишда асосий эътибор донор ва бенефициар мамлакатларга эришилган ютуқлар ҳақида маълумот беришга қаратилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси номидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ж. Казбеков сўзга чиқди. Йиғилиш давомида ЭРҲ доирасида эришилган ютуқлар ва келгуси йил учун мақсадлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида, бенефициар мамлакатларга кун тартибидаги долзарб масалаларни бажаришга эътибор бериш тавсия этилди.

Еслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил феврал ойидаги фармойишига мувофиқ Давлат экология қўмитаси ЭРҲ доирасида ишларни ташкил этиш бўйича масъул давлат органи этиб белгиланди.

Аввалроқ, жорий йилнинг октябр ойида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда ЕТТБ ўртасида маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўгрисида Грант битими имзоланди. Объектларни рекултивация қилиш ишларини 2024 йилга қадар якунлаш кутилмоқда.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар