Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йирик саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитга ташланаётган зарарли ташламалар масалаларига бағишланган йиғилиши
03.
07. 2019
20:54
8916
Янгиликлар

Жорий йилнинг 3 июль куни Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ОАВ вакиллари иштирокида йирик саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитга ташланаётган зарарли ташламалар масалаларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда йирик саноат корхоналари бош муҳандис ва экологлари ҳам иштирок этди.

2019 йилда БМТга аъзо давлатлар Бутунжаҳон атроф-муҳит куниниҲавонинг ифлосланишига қарши кураш” шиори остида ўтказмоқдалар.

Мазкур мавзуга ҳамоҳанг равишда Кенгашнинг йиғилиши бевосита йирик саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитга, хусусан атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли ташламаларга атрофли тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда Давлат экология қўмитасига йирик саноат корхоналарининг атроф-муҳитга ташлаётган зарарли ташламалари юзасидан 175 та, Facebook ижтимоий тармоғига 10 га яқин мурожжат келиб тушган, ундан ташқари ижтимоий тармоқлардаги фикр мулоҳазалар мониторинг қилганда йирик саноат корхоналари фаолиятига нисбатан  жуда кўплаб салбий фикрлар билдирилган. Хусусан,  Ахтачи цемент заводи (Андижон), Оҳангарон ва Бекобод цемент заводлари, Максам-Чирчиқ, Олмалиқ тоғ кон металлургия комбинати (Тошкент вилояти), Сирғали туманидаги труба заводи ва бошқалар.

Таъкидланганидек, Давлат экология қўмитаси тизими органлари томонидан атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбалар бўйича давлат мониторинги олиб борилади. Ушбу мониторинг билан 452 та хўжалик юритувчи субъектлар қамраб олинган. Улардан 264 тасида атмосфера ҳавосига, 171 тасида сув объектларига ташламалар, 123 тасида тупроқни ифлослантирувчи ташламалар бўйича назорат олиб борилади.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Атроф муҳит мониторинги дастури қуйидаги асосий саноат  ифлослантирувчи моддаларни қамраб олади: азот оксидлари, олтин гугурт оксиди, ис гази, чанг, шунингдек специфик ифлослантирувчи моддалар (аммиак, фенол, оғир металлар, водород сульфиди, органик эритувчилар, углеводородлар ва х.к.).

Қўмитанинг аналитик лабораториялари томонидан 2019 йилда ўтказилган тахлилларига кўра, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни меъёрлардан ортиқ ташлаётган корхоналардан “Охангарон-цемент” АЖ  (чанг бўйича 40,7 га, азот оксидлари бўйича 1,2 га), Олмалиқ кон-металлургия комбинати (чанг – 8,4 га),  “Ўзметкомбинат” АЖ (олтингугурт диоксида – 3,1 га), “Бекободцемент" АЖ (азот оксиди – 2,1 га), “Максам Чирчиқ” АЖ (азот оксиди – 4,7 га) ва яна бир қатор корхоналарни келтириш мумкин.

Шунга ўхшаш холат сув ва тупроқни ифлосланишида кузатилади.

Қўмита томонидан ифлослантирувчи манбалар мониторинги ўтказилади. Хозирги кунда 558 та (376 та фактически)  хўжалик юритувчи субъектларда мониторинг амалга оширилади, шундан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи 264 та (162 та фактически) корхона, сувларни ифлосланиши 171 та (111 та фактически) ва тупроқни ифлослантирувчи 123 та (103 та фактически) корхонада.

Атроф муҳитни ифлослантирувчи  корхоналарга нисбатан иқтисодий чоралар кўринади. Масалан, 2017 йилда жарималар ва компенсацион тўловлар 723,2 млн. сўмни ташкил қилди, 2018 йил – 975,476 млн. сўм ва 2019 йилнинг 1- чорагида – 1 млрд 72,83 млн. сўмни ташкил қилди.

Бугунги кунда Қўмита томонидан атроф муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда, жумладан Ҳукумат қарорининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси Қўмита ҳузуридаги Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази негизида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) шакллантирилиши ва Марказ махсус ваколатли давлат органлари ҳамда атроф табиий муҳитнинг идоравий мониторингини олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотлар тўпланиши, сақланиши, қайта ишланиши ва таҳлил қилинишини таъминлаши назарда тутилган.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингини амалга ошириш ҳисобига мониторинг тизимини кенгайтириш.

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни кузатиш бўйича автоматик станцияларни жорий қилиш.

Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасида жамланган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикасининг электрон экологик харитасини тузиш назарда тутилган. Харита интернет тармоғига очиқ фойдаланиш, экстренний вазиятларда қарорларни зудлик билан   қабул қилиш ва, албатта, аҳолининг атроф муҳит ҳолати юзасидан хабардорлигини ошириш мақсадида жойлаштирилади.

Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги – атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражасини аниқлаш, унинг экологик ҳолатини баҳолаш, салбий жараёнларнинг оқибатларини прогнозлаштириш ва бартараф этиш мақсадида атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик компонентларининг ҳолатини, уларнинг ифлосланиш ва антропоген фаолиятнинг бошқа зарарли таъсирлари (жараёнлари) туфайли ўзгаришини ҳамда табиий ресурслардан фойдаланишни тасдиқланган дастур бўйича мунтазам кузатиш тизими.

Атроф муҳит  мониторинги қуйидагилардан иборат:

– ифлосланиш манбалари мониторинги;
– атмосфера ифлосланиши мониторинги;
– ер усти ва ер ости сувлари ифлосланиши мониторинги;
– хавфли табиий-техноген жараёнлар мониторинги;
– ернинг ва ер устидаги экотизимнинг ифлосланиши мониторинги;
– фон мониторинги.


 

Фойдали манбалар