Ёввойи ҳайвонлар табиатга қўйиб юборилди
02.
07. 2019
09:34
11080
Янгиликлар

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 1 июль кунида ўтказилган навбатдаги назорат рейди давомида фуқаро С. Очилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилган 1 дона эчкиэмар ва 2 дона кўлвор илонларни ноқонуний равишда олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ушбу фуқародан ёввойи ҳайвонлар  (1 дона эчкиэмар ва 2 дона кўлвор илонлар) ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С. Очиловга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ жарима белгилаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорининг 2 - иловаси талабига мувофиқ ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисобланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Олиб қўйилган тирик ҳолдаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 дона эчкиэмар ва 2 дона кўлвор илонлари Чироқчи тумани чўл ҳудудларида табиат қўйнига қўйиб юборилди.

 


Фойдали манбалар