Эълон! Абдулла Қодирий номидаги боғда экологик акция
30.
09. 2021
13:28
3736
Тендер

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги аҳоли ҳамда кенг жамоатчиликнинг кўп сонли мурожаатларига мувофиқ атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган давлат идоралари ва бизнес-тузилма вакиллари, жамоатчилик ташкилотлари кўнгиллиларини ҳамда фаол фуқароларни 2021 ЙИЛ 2 ОКТЯБРЬ КУНИ ПОЙТАХТИМИЗНИНГ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИДА ўтказиладиган тозалик акциясига таклиф этади.

Иштирокчилар барча зарур бўлган воситалар (қўлқоп, чиқинди учун қоп ва бошқалар) билан таъминланади.

Акция Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида (Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар, 6 уй. Мўлжал: Ғофур Ғулом метро бекати, “Планетарий”, Чорсу бозори) 2 октябрь куни соат 10-00 да бошланади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар