Диққат, эълон! Матбуот анжумани ўтказилади
22.
09. 2021
12:29
3361
Тендер

Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил 24 сентябрь куни соат 16-00 да АОКА студиясида навбатдаги матбуот анжуманини ўтказади.

«Республикада экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар» мавзусида ташкил этилаётган тадбирда қўмита раҳбарияти оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчиликнинг соҳага оид барча саволларига жавоб беради.

Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Олдиндан йўлланадиган саволларни (+998) 93 500-60-98 телефон рақами ва Телеграм манзилига жўнатиш мумкин.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар