5-июн Бутун жаҳон атроф муҳитини муҳофаза қилиш кунига бағишланган конференсия бўлиб ўтди.
04.
06. 2019
20:43
9445
Янгиликлар

«Қатъий чора-тадбирларни қабул қиладиган вақт келди.
Ҳукуматларни қатъий даъват этган ҳолда уларга мурожаат этаман:
ифлослантирганлик учун солиққа тортиш, қазиб олинадиган ёқилғини
субсидия қилишдан воз кечиш ва янги кўмир электростанцияларини
қуришдан воз кечиш зарур. Бизга “кул ранг” эмас, балки “яшил иқтисодиёт” керак.».

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш

 

2019 йилнинг 4 июнь куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан конференция ташкил этилди.

Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури ҳамда экологик тоза технологияларни жорий этишга ихтисослашган “СовПлим” ҚК МЧЖ.

Ҳар йили 5 июнда ўтказиладиган Атроф-муҳитни куни БМТ нинг бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  муаммоларига жалб қилишдан иборат.

Мазкур байрам 1972 йил 5 июнда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  бўйича Стокгольмда ўтказилган конференциянинг резолюциясига асосан қабул қилинди.  Бу куннинг нишонланиши ҳар бир инсон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун ўз хиссасини қўшишга даъват этади.

Бу йил мазкур кун “Ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш” шиори остида ўтказилмоқда.

Президиум конференции (слева направо): Баходир Таджиев - Председатель Комитета по аграрным, водохозяйственным вопросам и экологии Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан; Уктам Утаев - Заместитель председателя Госкомэкологии Республики Узбекистан; Хелена Фрейзер - Постоянный Координатор ООН в Республике Узбекистан; Хуршид Рустамов - Представительство ПРООН в Узбекистане, руководитель Кластера по устойчивому развитию.

 

Ҳеч ким 5 та асосий техноген манбаларидан ҳосил бўладиган ифлосланишдан кафолатланмаган: саноат, транспорт, чиқиндилар, қишлоқ ва уй хўжалиги. Мазкур манбалардан атмосфера ҳавосига ташланаётган қатор зарарли моддалар: углерод монооксиди, қўрғошин, карбонат ангидрид гази,азот оксиди инсоният саломатлиги учун катта хавфни юзага келтиради.
БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида 7 млн.га яқин одам вафот этмоқда, одамларда  астма сингари суранкали касалликлар, болаларнинг ақлий ривожланиши сусаймоқда.Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, мамлакатларнинг ҳавонинг ифлосланишидан кўраётган зарари 5 трлн АҚШ долларини ташкил этади.

Қум-туз чанг бўронлари ва бошқа табиий жараёнлар ҳам ҳавонинг ифлосланишига олиб келади.
Мана шундай шароитда ҳар биримизнинг асосий вазифаларимиздан бири -  табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг янги барқарор усулларини татбиқ этиш, ҳозирги ва келажак авлод учун уларни муҳофаза қилиш ва сақлашни таъминлашга,  етук малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган зарур шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.

 

 

Сўнгги йилларда республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, шунингдек, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник ва технологик жараёнлар оқибатида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича самарали тизимни яратиш, уларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш мақсадида 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси қабул қилинди.

Шу билан бирга ҳозирда Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга қадар бўлган даврда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Миллий концепциясини ишлаш бўйича мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.  Атроф-муҳит ҳолатининг жорий таҳлили, глобал ва минтақавий масалалар, янги экологик хафвлар мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясини ишлаб чиқишни тақазо этди. Бу эса экологик мақбул муҳит; атмосфера ҳавоси ва қазилма бойликларини муҳофаза қилиш; табиий комплекслар яхлитлиги; ер ву сув ресурсларининг мақбул сифатини сақлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминлаш; биологик ва ландшафт хилма-хилликни барқарорлигини таъминлаш; табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва тиклаш; ҳудудларнинг экологик барқарорлигини ошириш ҳисобига аҳоли турмуш даражаси сифатини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда атроф-муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Экологик таълимнинг долзарблиги мамлакатимиз табиати, экотизимлари, атроф-муҳитни беқарорлик ва издан чиқишдан асраш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ушбу ўта жиддий, ҳаётий масалаларга аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар ҳисса қўшиши зарурлиги билан белгиланади.

Ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, шунингдек, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қуриган Орол денгизи оқибатлари билан боғлиқ масалалар алоҳида аҳамият касб этади.

Орол денгизининг суви қуриган тубидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни самарали ташкил этиш ҳамда глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Давлатимиз раҳбарлиги остида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил давомида жами 500 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.


 

Программа Конференции ко Всемирному дню окружающей среды, 2019, Ташкент - Скачать (в PDF)

 


 

Презентации и доклады участников конференции

 

Оценка состояния воздушной среды в Республике Узбекистан     Умиджон Абдужалилов - начальник управления по охране атмосферного воздуха  Скачать
О предстоящем Саммите ООН по климату: Необходимость более амбициозного подхода    Представитель ПРООН в Узбекистане  Скачать
О Парижском Соглашении об изменении климата: Путь к устойчивому развитию Раиса Тарянникова - начальник отдела мониторинга загрязнения природной среды службы «Узгидромет»  Скачать
Перспективы внедрения экологически чистого городского транспорта для сокращения вредных выбросов в атмосферу Рано Байханова – программный специалист ПРООН по изменению климата Скачать
Современные технологии по очистки воздуха как залог здоровья и процветания нации Руслан Клычев – директор СП ООО «SOVPLIM» в Узбекистане Скачать
Об инициативе, направленной на сокращение производства и потребления озоноразрушающих веществ и на защиту тонкого озонового слоя Земли Аброр Ходжаев – руководитель проекта Госкомэкологии/ПРООН/ГЭФ «Полное завершение вывода из потребления ГХФУ в Узбекистане путем продвижения энергоэффективных технологий с нулевой озоноразрушающей способностью и с низким потенциалом глобального потепления» Скачать
Содействие развитию строительства энергоэффективного сельского жилья в Узбекистане Мурад Расулов, руководитель проекта ПРООН/ГЭФ Скачать

 


 

О конференции в СМИ:

Review.uz – Журнал «Экономическое обозрение»: В Ташкенте отмечают Всемирный день окружающей среды

Фойдали манбалар