Буюк Британиянинг Экология ва гидрология маркази билан видеомулоқот
05.
08. 2021
18:37
3842
Xalqaro hamkorlik

Жорий йил 5 августда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда илмий ходимлари иштирокида Буюк Британия Экология ва гидрология маркази (UK Center For Ecology & Hydrology, UKCEH) билан видеомулоқот ўтказилди. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда UKCEH ижрочи директори М. Бейли, илмий изланишлар бўйича директор ўринбосари А. Дженкинс ҳам қатнашди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Экология ва гидрология маркази тўртта тадқиқот институтининг бирлашиши орқали ташкил этилган мустақил, нодавлат ва нотижорат ташкилотдир. 500 нафардан ортиқ олим ва тадқиқотчилар фаолият кўрсатадиган ушбу институт атроф-муҳитни мониторинг қилиш, моделлаштириш, мураккаб экологик муаммоларни ҳал қилишда далилларга асосланган ечимларни ишлаб чиқувчи етакчи илмий муассасалардан бири ҳисобланади.

Мулоқот давомида UKCEH билан Ўзбекистон Республикасининг тегишли ташкилотлари ўртасида биологик хилма-хиллик, сув ва ер ресурсларини бошқариш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш, илмий изланиш ва қўшма тадқиқотлар амалга ошириш имкониятлари хусусида сўз юритилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Гавҳар Мамаджанова онлайн учрашувда истиқболли илмий лойиҳалари ва таклифлари билан ўртоқлашди. Буюк Британия Экология ва гидрология маркази вакиллари билан бундай таклифлар бўйича қўшимча музокаралар олиб боришга келишилди.

Экология ва гидрология маркази

Экология ва гидрология маркази

Экология ва гидрология маркази

Экология ва гидрология маркази

Экология ва гидрология маркази

Экология ва гидрология маркази

Экология ва гидрология маркази

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар