Тошкент. Ҳамкорлик шартномаси имзоланди
13.
04. 2021
17:35
5458
Ma’naviyat va ma’rifat

2021 йил 9 апрель куни Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда «Транспорт тармоғида экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш» мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбарияти, Университетнинг «Автомобиль транспорти мухандислиги» факультети профоссер-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар қатнашди.

Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда ишлаб чиқаришни экологик талаблар асосида янгилаш, атроф-муҳит, инсон саломатлиги учун хавфсиз технологияларни жорий қилиш жараёни жадал тус олмоқда. Айниқса Ўзбекистон транспорт саноатини ривожлантиришга стратегик аҳамият берилаётган айни кунларда тармоқ мутахассисларининг экологик билимларини оширишга қаратилган тизимли ишлар йўлга қўйилаётганлиги бежиз эмас.

Учрашувда олий таълим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат бошқаруви органлари ўртасида экологик таълим тизимини такомиллаштириш борасидаги амалий ҳамкорликка катта эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Учрашув жараёнида Тошкент давлат транспорт университети ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Учрашув давомида талабаларга мобиль экологик лабораториялар ишлаш услуби тушунтириб берилди.

Мобиль экологик лабораторияси транспорт тармоғида олиб бориладиган экологик диагностик таҳлилларнинг ишончлилигини таъминлаш орқали транспорт хизмат кўрсатиш самарадорлилигига эришиш уқтирилди.

Навбатдаги матбуот анжумани

Навбатдаги матбуот анжумани

Навбатдаги матбуот анжумани

Навбатдаги матбуот анжумани

Тошкент шаҳар экология бошқармаси
Ахборот хизмати

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар