Давлат экология қўмитасида минтақавий лойиҳа тақдимоти
31.
03. 2021
21:21
4772
Янгиликлар

2021 йил 31 март куни Давлат экология қўмитасида АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)нинг сув ресурслари ва атроф-муҳит Минтақавий лойиҳасининг видеоконференция шаклидаги тақдимот семинари бўлиб ўтди.

Тадбирни Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Ж.Казбеков, Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари A.Назаров, USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори вазифасини бажарувчи Сюзен Файн ва USAIDнинг минтақавий лойиҳаси раҳбари Ричард Волк очиб бердилар. Тадбирда минтақавий лойиҳа мақсад ва вазифалари ҳамда унинг доирасида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтиш жоизки, «Сув ресурслари ва атроф-муҳит» минтақавий лойиҳаси 2020 йил октябридан 2025 йил сентябргача амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, унинг умумий қиймати 24,5 млн AҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа объектлари - Сирдарё ва Aмударё сув ҳавзалари. Ўзбекистон Республикасида миллий ҳамкор сифатида Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бенефициар сифатида Давлат экология қўмитаси тайинланган.

Лойиҳанинг мақсадларига ҳавзалар даражасида сув ресурсларини комплекс бошқариш, салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, Марказий Осиё мамлакатлари ва Aфғонистонда умумий сув ресурсларини бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, барқарор иқтисодий ривожланиш ва барқарор экотизимларни яратиш киради.

Лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишларда тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:

– «сув-энергетика-озиқ-овқат» муносабатларига йўналтирилган таълим ва ўқув дастурларини такомиллаштириш;

– миллий даражадаги кичик ҳавзали кенгашларнинг фаолияти, барқарорлиги ва алоқаларини яхшилаш;

– минтақавий ҳамкорлик ва умумий сув ресурсларини бошқариш соҳасида илғор амалиётни қўллаш;

– атроф-муҳитни бошқариш: минтақавий ва миллий экологик муаммоларни ҳал қилиш.

 

Давлат экология қўмитасида минтақавий лойиҳа тақдимоти

Давлат экология қўмитасида минтақавий лойиҳа тақдимоти

Давлат экология қўмитасида минтақавий лойиҳа тақдимоти

Давлат экология қўмитасида минтақавий лойиҳа тақдимоти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар