Тошкент вилояти, Зангиата тумани. Муносабат.
30.
03. 2021
11:38
5059
Эконадзор

Жорий йилнинг 29 март куни ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги «Бўстон» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қора-Қамиш» канали бўйига турли қурилиш чиқиндилари ва шох-шаббалар тўкалаётгани билан боғлиқ видеотасвир тарқалди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зангиота туман бўлими инспекторлари зудликда воқеа жойига чиқишди ва вазият атрофлича ўрганишди.

Ўрганишлар давомида ушбу ноқонуний хатти-ҳаракат фуқаро О.Солиҳов томонидан содир этилганлиги аён бўлди. Энг қизиғи, бу «қаҳрамон»нинг иккинчи маротаба қўлга тушиши эди. Аввал ҳам, О.Солиҳов айнан шу ҳудудга чиқинди тўкканлиги учун огоҳлантирилган ва МЖтКнинг 91пр 1-моддаси билан маъмурий жаримага тортилган эди.

Аммо «ўрганган кўнгил» О.Солиҳовни яна шу ҳудудда ўзининг «жиноий изини» қолдиришга ундагани, ажабланарли ҳол. Аввалги қинғирликдан тўғри хулоса чиқармаган ҳуқуқбузар, бу сафар ҳам қўлга тушди.

Бу сафар О.Солиҳовга нисабатан қаттиқроқ, қатъийроқ чора кўрилди. Ҳуқуқбузар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддаси, «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси талабларини қўпол равишда бузганлиги боис, унга нисбатан МЖтКнинг 91пр 1-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва унга мувофиқ равишда 2 млн. 450 минг сўм миқдорида жарима чораси қўлланилди.

Ундан ташқари, фуқаро О.Солиҳовга ўзи томонидан «барпо» қилинган чиқинди уюмини 5 кун ичида бартараф этиши лозимлиги юзасидан огоҳлантириш хати берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар