БМТ Европа иқтисодиёти комиссияси минтақаси учун барқарор ривожланиш бўйича минтақавий форуми
17.
03. 2021
11:27
4451
Тадбирлар

2021 йил 16 март куни Давлат экология қўмитаси вакиллари барқарор ривожланиш ва COVID-19 пандемиясидан кейинги тикланиш бўйича минтақавий форум ялпи йиғилишларида иштирок этди.

Тадбирда шунингдек, БМТ Европа иқтисодиёти комиссиясининг ижрочи котиби, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, ЮНЕСКОнинг Европадаги фан ва маданият бўйича минтақавий бюроси директори Ана Луиза Массо Томпсон-Флорес иштирок этди.

Давлат экология қўмитаси вакиллари «Барқарор ривожланиш учун ҳамкорлик: 2030 йилгача бўлган даврда Кун тартибидаги экологик ва иқлим билан боғлиқ мақсадларга эришишни жадаллаштириш ташаббуслари» га бағишланган ялпи мажлисда соҳага оид, шу билан бирга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораларининг иқтисодиёт, хусусан, мамлакатимиз инвестиция сектори билан самарали ҳамкорликнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этди.

Минтақавий форуми

Минтақавий форуми

Минтақавий форуми

Минтақавий форуми

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар