Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизел моторлари билан жиҳозланган «M2», «M3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Eвро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН БЕНЗИН ВА ДИЗЕЛЬ МОТОРЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАНГАН «М2», «М3» ВА «N2» ТОИФАЛАРИДАГИ ЯНГИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ «ЕВРО-2» ЭКОЛОГИК ДАРАЖАДАН КАМ БЎЛМАГАН ТАЛАБЛАРГА МУВОФИҚЛИГИ БЎЙИЧА ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

 

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 апрелда 1670-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 декабрдаги «Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорт паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-531-сон қарори ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрсида»«Атмосфера ҳавосини муҳофоза қилиш тўғрисида» ,«Истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  тўғрисида» ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-183-сон қарори  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида» 151-сон, 2004 йил 6 июлдаги «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 318-сон қарорларига мувофиқ, қарор қиламиз:

1. «Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқнома» иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. «Евро-2» экологик даража талабларига мувофиқ бўлган «М2», «М3» ва «N2» тоифалардаги киритилаётган янги АТВ учун Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг зарарли моддалар чиқариш қисмига тааллуқли норматив ҳужжатлари 2007 йил 1 мартдан бошлаб, 2010 йил 1 январдан бошлаб эса, «Евро-3» талабларига мувофиқ қисми жорий қилинсин:

а) ГОСТ Р 41.24-2003;

б) ГОСТ Р 41.49-2003;

в) ГОСТ Р 41.83-2004;

г) ГОСТ Р 51832-2001.

3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси «Бошдавэкосертификат» Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги, бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган янги автотранспорт воситаларига экологик сертификатларни, ушбу автотранспорт воситалари томонидан зарарли чиқинди чиқариш даражаси «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи экспорт қилувчи давлатлар томонидан АТВ ишлаб чиқишда «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларига риоя қилганликларини тасдиқловчи тегишли қонунчилик ҳужжатларини ёки мурожаат қилувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тан олиш асосида берилишини таъминласин.

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, ўн кундан кейин амалга киритилади.

«Ўзстандарт» агентлигининг Бош директори Р. БЎРИЕВ

Тошкент ш.,

2007 йил 28 февраль,

1-п-сон


Фойдали манбалар