Эко-энергия
  • Фаолият ҳақида
  • Функция ва вазифалар
  • Хизматлар
  • Қонунчилик

Марказ фаолияти

«Эко-Энергия» илмий тадбиқ этиш маркази (ИТЭМ) Ўзбекистонда электр энергия ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш билан боғлиқ атроф-муҳитни ифлосланишининг олдини олиш бўйича фаолият олиб борадиган этакчи корхоналардан бири ҳисобланади ва улардан фойдаланиш, амалда тадбиқ қилиш йўлларини топиш учун ўз фаолиятига йўналтирилган консалтинг хизматларини тақдим этади. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қазилма ёқилғи ресурсларини тежаш мақсадида қайта тикланадиган энергия манбаларининг амалиётга тадбиқ этиш, шунингдек, баҳолаш ва эксперт хизматларини давлат ва хусусий сектор корҳоналарида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 августдаги 03/21-28-сонли қарори билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2005 йил 23 августдаги 59-1-сон қарори асосида ташкил этилган. Марказнинг муваффақияти - очиқлик ва шаффофлик, давлат манфаатларига содиқлигини ва мижозлар ўртасидаги муносабатларида зарур бўлган ишонч ва билимларни мустаҳкамлигида.

«Эко-Энергия» ИТЭМ ўз фаолиятида илмий ва инновацион ёндашувни яратиш ва қўллаб-қувватлашда етакчи ҳисобланади ва қайта тикланадиган энергетика, иқтисодий ва молиявий таҳлил, тренинг, бу соҳада ҳуқуқий масалалар бўйича консултанция, бизнес стратегияси ва сиёсати масалалари бўйича катта тажрибага эга.

Марказ қайта тикланувчи энергия манбалари экологик технологияларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқишни ва жорий этишни бирлаштирувчи, шунингдек консалтинг хизматларини тақдим этувчи ташкилотдир.

«Эко-Энергия» ИТЭМ маҳаллий бозорда хусусий ва бизнес компанияларига амалий ёрдам кўсатишда кўп йиллик тажрибага эга. Маҳаллий профессионаллар тажрибаси бозорнинг чуқур тушунчасини бугунги рақобатбардош бозорларда бизнеснинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган техник жиҳатдан илғор технологияларни ўрганиш билан бирлаштиради.

«Эко-Энергия» илмий тадбиқ этиш маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошидаги давлат унитар корҳонаси ҳисобланади.


Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришда ва юқори сифатли ишларни олиб боришда узоқ муддатли касбий фаолият Марказга халқаро молия муассасалари ва бозор экспертларининг беқиёс обрўси ва эътирофини тақдим этди. Ўн йиллик тажриба натижаларига кўра, марказ ишончли ташкилотларнинг рейтингига киради ва бир қатор этакчи маҳаллий корхоналар ва Ўзбекистоннинг халқаро молия институтларининг лойиҳалари учун дойимий мижоз ҳисобланади.

Марказ ходимлари кичик қуёш энергияси қурилмалари ва уларнинг Ўзбекистон шароитига мослашуви учун энергетик ҳисоблашни амалга оширди. Мамлакатнинг турли минтақалари учун қуёш нурлари ва қуёшнинг умумий миқдори бўйича иқлимий маълумотлар тўпланди ва қайта ишланди.

Пассив қуёш иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тизимларининг иқтисодий ва экологик самарадорлигини ҳисоблаш методикаси, шунингдек, объэктларнинг жорий ҳолати ва истиқболли электр таъминоти бўйича маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилган.

«Эко-энергия илмий тадбиқ этиш маркази - қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган ускуналарни жорий этишни эмас, балки истеъмолчиларнинг энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган ташкилот бўлиб, энергия манбаларидан фойдаланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни ўз ичига олмайди.

Марказнинг функция ва вазифалари

Марказ қуйидаги функция ва вазифаларни ўз олдига қўяди ва қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

– Экологик тоза – қуёш энергияси, шамол энергияси, биомасса, кичик сув оқимлари энергияси ва бошқа турдаги қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишнинг дастурий ҳужжатлари лойиҳаларини, хусусан концепцияларини ишлаб чиқиш, муқобил манбаларнинг энергетик имкониятларини башорат қилиш;

– Эко-энергетик технологияларни тадбиқ этишдаги техника сиёсатини олиб бориш, бу соҳада жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини тадбиқ қилишнинг мақбул ечимларини аниқлаш;

– Мавжуд бозор иқтисодиёти муносабатларидан келиб чиққан ҳолда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишнинг энергетик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубиятларини ишлаб чиқиш, шу соҳадаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

– Керакли иқтисодий йўналишлар учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг босқичларини ва бу жараённинг кетма-кетлигини аниқлаш;

– Эко-энергетика технологияларини тадбиқ қилишнинг дастлабки босқичларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи намунавий қурилмаларни яратиш, тажрибавий ва кўргазмали кам энергия истеъмол қилувчи биноларни лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш ишларини, узоқ муддатли, мавсумий ва йиллик тажриба – синов ишларини олиб бориш;

– Эко-энергетика қурилмаларини кенг кўламда ишлаб чиқариш билан боғлиқ техник масалаларни ҳал этиш, шу жумладан қурилмаларни, тажриба стендларини барпо қилиш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш;

– Тажрибавий (пилот) ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш, техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш;

– Қурилмаларни четдан импорт қилиш, тадбиркорлик ишларини олиб бориш;

– Олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда юқори малакали олим, муҳандис ва техник мутахассисларни тайёрлашда қатнашиш, соҳа бўйича малака оширишни йўлга қўйиш, эко-энергетика мутахассисларини тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорлик қилиш;

– Эко-энергетика масалаларининг долзарб муаммолари бўйича ўрнатилган тартибда чет элдаги ҳамкасблар билан илмий ва иқтисодий ҳамкорлик қилиш, мутахассислар билан фикр алмашиш, соҳа бўйича конференция, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этиш ҳамда уларда иштирок этиш;

– Қайта тикланувчи энергия қурилмаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишда тадбиркорлар ва истеъмолчиларни оммавий жалб қилиш йўлларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш, ахборот тарқатиш ва нашриёт ишлари, қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни реклама қилиш, халқ орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергия тежамкорлигини тарғибот қилиш;

– Консалтинг хизматларини кўрсатиш;

– Қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқаришни амалга ошириш;

–Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа турдаги фаолиятларни амалга ошириш.

 

Хизматлар

Марказ қуйдаги хизматларни амалга оширади:

– Атроф-муҳитнинг энергия ишлаб чиқариш билан боғлиқ ифлосланишини олдини олиш чораларини ўрганиш, шу соҳада меъёрий, раҳбарий ва зарур дастурий ҳужжатлар тайёрлаш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси, қазилма ёқилғи ресурсларини тежаш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;

– Муқобил экологик тоза энергия манбаларини тадбиқ этиш ва улардан кенг миқёсда фойдаланишни амалга ошириш;

– Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида инновация технологияларини, илмий-техникавий ишланмаларни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни, жумладан, технологияларни трансфер қилиш ва муҳандислик марказларини ташкил этиш йўли билан кенгайтириш;

– Муқобил энергия манбаларидан, иккиламчи энергетика ресурсларини энергетик утилизация қилишдан фойдаланган ҳолда, электр энергия ишлаб чиқариш, қуёш, шамол энергияси, микро ва кичик гидроэлектростанциялардан фойдаланишнинг синовдан ўтган технологиялари асосида энергия ишлаб чиқариш қувватларини яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали ёқилғи-энергетика балансини диверсификациялаш;

– Замонавий энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялари асосида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва янгиларини яратиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар энергия сиғимини камайтириш;

– Муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқаришни амалга ошириш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбаларини республикамиз ҳудудида ривожлантириш хамда аҳоли ўртасида кенгроқ тадбиқ этиш мақсадида консультация хизматларини амалга ошириш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбаларини республикамиз ҳудудида ривожлантириш мақсадида халқаро инвестицияларни жалб этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбаларини ҳамда чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги илмий тадқиқот ишларини ўтказиш орқали олинган натижаларни амалий тажрибалар билан мувофиқлаштириш;

– Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик биохилмахилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи мутлақо янги ва самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

– Маиший ва саноат учун мўлжалланган атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришни таъминловчи, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича техник воситаларни ишлаб чиқиш, тажриба-конструктурлик жиҳатидан ишлаб чиқариш ва тадбиқ этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари соҳасидаги илғор хорижий технологиялар ва инновацияларни мослаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари масалалари бўйича талаб ва стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари соҳасида хорижий илмий- тадқиқот муассасалари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, илмий конференциялар, семинарлар, қўшма тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни ўқитишни ташкил этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари соҳасидаги маълумотлар базасини ва ахборотлаштириш тизимининг узлуксизлигини таъминлаш, шу жумладан, бу борадаги лойиҳаларнинг ишлаб чиқилишида ҳамда амалиётга тадбиқ этилишида фаол иштирок этиш;

– Энергетик ва экологик аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

– Халқаро дастурлар, илмий жамғармалар ва бошқа манбалар томонидан, молиялаштириладиган грантлар ҳисобидан халқаро илмий лойиҳаларни тайёрлаш ва реализация қилишга кўмаклашиш;

– Марказ томонидан ишлаб чиқилган илмий лойиҳаларни ва маҳсулотларни амалиётга тадбиқ этиш, шу жумладан реализация қилиш;

– Тадқиқот фаолияти мақсадида хорижий мамлакатларнинг илмий муассасалари, илмий марказлари билан халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш;

– Марказ, шунингдек, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолиятларни амалга ошириши мумкин;
 

"Эко-Энергия" ИТМ хизматлари давлат органлари, ноҳукумат ташкилотлар, халқаро молия институтлари ва йирик, ўрта ва кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун махсус ишлаб чиқилган.

Қайта тикланадиган энергия технологияларини ўрнатиш бўйича талаблар корхоналар учун зарур бўлган ўрнатиш қувватларининг ишончлилигига ва сезиларли даражада бузилишларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур техник-иқтисодий асослар ва ҳисоб-китобларни тайёрлашни режалаштириш орқали таъминланади.

Хизматларнинг ушбу тури энг яхши маслаҳатларни республиканинг ишбилармонлик муҳити билан танишадиган мутахассислар томонидан таъминланиши асосида ишлаб чиқилган.

Кейинчалик, экспертлар гуруҳи умумий мақсадлар атрофида компанияларни бирлаштирувчи хизматларнинг умумий йўналишини, сифатини ва барқарорлигини таъминлайди.

Консалтинг хизматларининг ҳар бир соҳаси: қайта тикланадиган энергия технологияларини қўллаш, консалтинг хизматлари - мамлакат қонунларига мувофиқ мустақил ва зиддиятсиз ҳал қилишда компаниялар ва уларнинг акциядорлари талабларини қондириш.

 

 

Қонунчилик


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Қайта тикланувчи энергия бўйича халқаро агентлик уставини (бонн, 2009 йил 26 январь) ратификация қилиш ҳақида

ЎРҚ-432-сон, 01.06.2017 й.;

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”

ЎРҚ-539-сон, 21.05.2019 й.;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"

ПҚ-3012-сон, 26.05.2017 й.;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида"

ПҚ-4422-сон, 22.08.2019 й.;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

ПҚ-4479-сон, 10.07.2020 й.;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

“Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси президентининг «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 26 майдаги пқ-3012-сон қарори)

605-сон, 08.08.2017 й.;

“Фотоэлектр станцияларни ташкил этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш” чора-тадбирлари тўғрисида

633-сон, 08.08.2018 й.;

Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида"

610-сон, 22.07-2019 й.;

“Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида”

452-сон, 23.07.2020 й.;


Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси кенгашининг қарори

«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қл-384-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида

1809-iii-сон, 03.07.2018 й.;

«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги ҚЛ-384-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида

1812-iii-сон, 04.07.2018 й.;

«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги ҚЛ-384-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида

1833-iii-сон, 14.07.2018 й.;

 

  • Харита
  • Ҳимояланган табиий ҳудудлар
  • Очиқ маълумотлар
  • Алоқалар

Очиқ маълумотлар

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи ташкилотлар

«Эко-Энергия» ИТЭМ қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш ва давлат идоралари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, Ўзбекистондаги ва минтақадаги суғурта компаниялари, шунингдек Жаҳон банки, ХТТБ, БМТТД, ЮНEП каби халқаро молия институтлари, УСАИД, ЭХҲТ, CАРEC ва бошқалар.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон нефт ва газ саноатида қатор компаниялар учун қайта тикланадиган энергия технологияларини жорий этиш бўйича техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш бўйича ишларни муваффақиятли амалга оширмоқдамиз. Ўзбекистонда нефт ва газ саноати ва бошқа соҳаларда танланган мижозлар рўйхати қуйида келтирилган:

Ўзбекистоннинг танлаган мижозларининг кўплаб соҳалардаги рўйхати қуйида келтирилган:

Ўзбекистонда мижозлар

Компания:

• Ички ишлар вазирлиги

• Мудофаа вазирлиги

• Соғлиқни сақлаш вазирлиги

• Халқ таълими вазирлиги

• "Ўзкимёсаноат"

• "Ўзбекнефтегаз" МХК

• АК ЎЗНEФТМАҲСУЛОТ.

• "Ўзагросуғурта" ДАСК

• "Алском" ОАЖ

• «Дори-Дармон» АК

• "Фарғонаазот" ОАЖ

• Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази Давлат унитар корхонаси

• «Eлектромагнит мослашув маркази» Давлат унитар корхонаси

• УДП "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи"

• Самарканд вилоятидаги 4-сонли давлат унитар корхонаси перинатал маркази

• "Самарқанд вилояти 1-сонли туғруқхона" Давлат унитар корхонаси

• "Она ва бола" клиник шифохонаси

• "Госбиоконтрол" Давлат унитар корхонаси

• "Главқосексекспертиза" Давлат унитар корхонаси

• "госсиак"

• "UNITEL" МЧЖ
 

Халқаро лойиҳалар Жаҳон банки

• Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта тузиш агентлиги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2 босқич. Мавзу бўйича дарсликлар ва семинарлар тайёрлаш бўйича консалтинг хизматлари:

- "Қайта тикланадиган энергия манбаларидаги инвестицияларнинг иқтисодий ва молиявий таҳлили";

- Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбалари технологияларидан фойдаланишни тартибга солувчи тизим, масалан, биогаз қурилмалари, қуёш сув иситгичлари, қуёш фотоелектр стансиясидан фойдаланадиган сувни кўтариш тизимлари ва хўжаликлардаги суғориш учун энергия сарфлайдиган насосларни этказиб бериш.

 

1.

Директор

Бозаров
Жуманазар Рашидович

(+998) 712 309 583

E-mail:
ecoenergy[аt]nature.uz

www.ecoenergy.uz

2.

Директор ўринбосари (в.в.б);
Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи

Комолов
Исфандиёр Маъмиржон ўғли

(+998) 712 309 583

3.

Техник хизмат кўрсатиш (тадбиқий) бўлими бошлиғи (в.в.б)

Махмудов
Сарвар Махмуд ўғли

(+998) 712 309 583

4.

Консалтинг ва консултатив хизмати
бош мутахассиси

Хайдаров
Азамат Каюмович

(+998) 712 309 583