Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат ташкилотларида ва фуқаролар ўртасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини олиб боради;
– атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида асосий йўналишларида лойиҳалар ишлаб чиқиш, Республика ҳудудида атмосфера ҳавосин муҳофаза қилиш соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни амалга оширади;
– атмосфера ҳавосини табий таркибини сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш;
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
– Республика ва тармоқ, идоравий нормативларини, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоидалари ва стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлашда иштирок этади;
– Атмосфера ҳавосини ифлосланишини камайтириш, уларни табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш бўйича мақсадли давлат дастурларига киритиш учун таклифлар киритади;
– Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари,идоралар ва бошқа табиатдан фойдаланувчи корхоналарга дастур ва тадбирлар режаларини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар беради;
– Республика ва тармоқ идоравий нормативларини, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоидалари ва стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, атмосфера ҳавосини ифлосланишини назорат қилишда иштирок этади;
– Давлат экология қўмитаси рахбариятининг топшириғига биноан озонни емирувчи моддаларни олиб кириш квоталарини белгилайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига белгиланган тартибда тасдиқлаш учун таклифлар киритади;
– Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун белгиланган тартибда рухсатномалар бериш озонни бузувчи моддалар ва уларни ўз ичига олган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ишларини ташкил этади, шунингдек бундай рухсатномалар беради;
– Хавфли юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишни амалга ошириш учун белгиланган тартибда асосли ҳулосалар тайёрлайди;
Режалаштирилган ишни бажариш учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ мутахассислар билан тўлдирилади.