Сурхондарё вилояти Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ИИБ  ва вилоят Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда тунгги рейд тадбирлари ўтказилди. 
04.
12. 2022
13:48
2035
Yangiliklar

Олиб борилган назорат тадбирлари давомида Термиз тумани “Нурафшон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Учқизил” каналидан Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаролар Т.Т  ҳамда А.О.  томонидан тақиқланган усуллар ва тақиқланган  ов қуроллари (элэктрқармоқ) билан ов қилаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 
Бир дона резина қайиқ, бир дона аккумлятор, қўлбола элэктр қармоқ ва овланган балиқлар ашёвий  далиллар сифатида олиб қўйилди

Мазкур ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, ҳайвонот оламига етказилган зарар ҳисобланмоқда.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

Foydali manbalar