Давлат экология қўмитаси ходимлари Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари билан ҳамкорликда "Табиатни биргаликда асраймиз!" шиори остида экологик муҳитни сақлаш бўйича Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида тозалаш тадбирини уюштирди.
20.
06. 2022
00:56
2590
Yangiliklar

 Мазкур тадбирда Қўмита ходимлари ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари билан биргаликда экофаоллар ҳам иштирок этди. Хусусан, масъуллар томонидан кўнгиллиларга атроф-муҳитни асраш бўйича керакли билим ҳамда тавсиялар берилиб, улар билан тушунтиришлар олиб борилди.

Ёшларнинг табиатни асраш, унга эътиборли бўлиш борасидаги саъй-ҳаракатлари келажакда атроф-муҳит муҳофазаси учун муҳим қадам бўлиши аниқ. Талабалар учун Чимённинг тоғли қисмида кўнгилочар ўйинлар ташкил қилинди ва тадбир сўнгида талабалар учун Давлат экология қўмитаси томонидан “Ўзбекистон қизил китоби” совға тариқасида тарқатилди.

Foydali manbalar