Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Биология факультети базасида ташкил этилган Биоэкология илмий-тадқиқот лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди
18.
06. 2022
11:56
2724
Yangiliklar

Аввало шуни таъкидлаш керакки, Оролбўйи ҳудудида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантиришга давлатимиз томонидан катта эътибор берилмоқда. Хусусан, 2,5 млрд. сўм  маблағ ажратилиб Қорақалпоқ давлат университети қошида лаборатория ташкил қилинди ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. 

Бу Қорақалпоғистонда яшаётган ёш олимларнинг, жумладан иқтидорли талаба ва магистрантларнинг, мустақил тадқиқотчи ва докторантларнинг  биология ва экология соҳасида янада кўпроқ илм-фан билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Энди Қорақалпоқ давлат университетида илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган ҳар бир биолог, эколог ёки тупроқшунос тадқиқотчи ўзининг магистрлик ёки докторлик диссертация ишлари натижаларини ушбу лабораторияда олиш имкониятига эга бўлди. Лаборатория  биологик ва экологик тадқиқот ишларини бажаришга мўлжалланган.

Давлат экология қўмитаси Н. Обломурадов яратилган шароитларни ва лаборатория жиҳозларини кўздан кечириб, Қўмита томонидан ҳам бугунги кунда илмий фаолиятни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаган ҳолда келгусида бу борада университет билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкам йўлга қўйиш юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати

Foydali manbalar