15 апрель - Экологик билимлар куни муносабати билан Бухоро вилояти Экология бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг Бухоро вилоят партия ташкилоти ходимлари ўртасида “Экотафаккур” билимлар синови ташкил этилди.
15.
04. 2022
14:56
2760
Ma’naviyat va ma’rifat

   Унда иштирокчилар  икки босқичда билимларини синовдан ўтказдилар. Жамоалар биринчи босқичда олий таълим ўқитувчилари томонидан берилган саволларга жавоб беришган бўлса, иккинчи босқичда эса муаммоли саволлар ечими бўйича ўзларининг жавоблари ва таклифларини тақдимот шаклида кўрсатиб бердилар. Беллашув якунида ҳакамлар ҳайъати ҳар икки томон тенг балл тўпланганини эълон қилишди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Foydali manbalar