Искандаров Искандар Рустамович – 1984 йили 21 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтини, 2007 йил Швеция давлат Фольк университетини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – менежмент.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2008-2009 йй - “Узинтеримпэкс”давлат акционерлик ташқи савдо компаниясининг маркетинг ва информацион таъминот бошқармасининг 2-тоифали мутахасиси.

2009-2009 йй. - “Узинтеримпэкс”давлат акционерлик ташқи савдо компаниясининг “Интрейд” фирмасида 1-тоифали мутахасиси.

2009-2010 йй - “Узинтеримпэкс” давлат акционерлик ташқи савдо компанияси маркетинг ва информацион таъминот бошқармасининг етакчи мутахасиси.

2010-2011 йй - “Узинтеримпэкс” ДАТСК “Инагро “ фирмаси бош мутахассиси.

2011-2011 йй - “Узинтеримпэкс” ДАТСК маркетинг ва информацион таъминот бошқармасининг бошлиғи вазифасини бажарувчиси.

2011-2014 йй - “Узинтеримпэкс”ДАТСК маркетинг ва информацион таъминот бошқармаси бошлиғи.

2014-2014 йй - “Узинтеримпэкс” ДАТСК пахта толаси экспортини ташкил этиш бўйича бошқарув раиси муовини вазифасини бажарувчиси.

2014-2016 йй - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги таркибидаги “Узинтеримпэкс” ДАТСК бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси.

2016-2017 йй. - “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти Бош директорининг ишлаб чиқариш истиқболли ривожланиш ва инвестиция бўйича ўринбосари.

2017-2019 йй. - “Ўзпахтасаноат” АЖ Маркетинг ва савдо департаменти бошлиғи.

2019-2019 йй. - “Ўзпахтасаноат” АЖ Пахта маҳсулотларини сотиш ва етказиб беришни ташкил этиш департаменти бошлиғи.

2019 й.-2020 - “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари бўйича раисининг биринчи ўринбосари.

2020 й.-ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг “Давлат экологик экспертизаси маркази” давлат унитар корхонаси директори.