Собиров Улмас Алиқулович – 1968 йили 12 декабрда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1995 йил Тошкент давлат университетини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги - биолог.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1985-1986 йй. - “Абу Али Ибн-Сино” номли Қашқадарё вилоят даволаш масканида хизматчи.

1986-1986 йй. - Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг “Паландара” совхозида ишчи.

1986-1988 йй. - Ҳарбий хизматда .

1989-1990 йй. - Тошкент тўқимачилик комбинатида юк ташувчи .

1990-1995 йй. - Тошкент Давлат Университети талабаси.

1996-1997 йй. - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг “Давлат бионазорати” инспекцияси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлими II-тоифали мутахассиси.

1997-1999 йй. - “Давлат бионазорати” инспекцияси Тошкент “Ботаника боғи”да қўйилган давлат инспекторлари бошлиғи.

1999-1999 йй. - “Давлат бионазорати” “Чотқол биосфера Давлат қўриқхонаси” бош директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари.

1999-2000 йй. - “Давлат бионазорати” инспекцияси “Тезкормахсус гурух” етакчи мутахассиси.

2000-2004 йй. - “Давлат бионазорати” инспекцияси ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўлими бош мутахассиси .

2004-2016 йй. - “Давлат бионазорати” инспекцияси ўсимлик дунёсидан фойдаланиш бўлими бошлиғи.

2016-2016 йй. - “AZIYA SAVDO INVEST” масъулияти чекланган жамият директор ўринбосари.

2016-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Ўрмон муҳофазаси хизмати бошлиғи.

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон қонунчилиги талаблари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи.

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси бошлиғи.

2019-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи в.б.

2020 й.- ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи.