Зомин давлат қўриқхонасига ташриф
07.
08. 2020
18:00
5554
Новости

2020 йил 7 август куни Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков Жиззах вилоятидаги хизмат сафари доирасида Зомин давлат қўриқхонасида бўлди. Ғарбий Тянь-Шаннинг табиий комплексларини сақлаб қолиш, у ердаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноёб турларини қўриқлашни кучайтириш ҳамда кўпайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, қўриқхона Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида жойлашган. Қўриқхона 1928 йилда ташкил топган. Умумий ер майдони 26 840 гектарни ташкил қилади. Унинг 3 дан 2 қисми ўрмон билан қопланган.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы