Фарғона вилояти: Бостонбува қум бархани бағридаги – Саксовул!
13.
05. 2020
11:57
6560
Новости

Мазкур нафис гуллаган дарахт – Саксовул! У Фарғона вилояти Бувайда туманида жойлашган Бостонбува қум бархани ҳудудида суръатга олинди. Саксовул 50—60 йил яшайди. Асосан, уруғидан кўпаяди ва 5–7 йили нормал уруғлай бошлайди.

Марказий Осиё ва Қозоғистонда Саксовул ўрмонлари 22 млн га атрофида. Осиё (Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Хитой, Монголия)да 10 тури учрайди.

Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида ўрмонларни ҳосил қилувчи асосий турлар – оқ ва қора Саксовулдир. Асосан, Осиёнинг чўл ва чала чўлларида, шўрхок ерларда, шўрланган қумларда, тақирларда кўп тарқалган. Уруғидан кўпаяди. Йўлларда ихотазорлар барпо этишда фойдаланилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы