Самарқанд вилояти: Сув муҳофаза зонаси – ундан қум-шағал олиш қонунга хилоф!
03.
04. 2020
22:56
5534
Новости

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Жомбой ва Иштихон туман экологик назорат соҳасидаги инспекция томонидан 2020 йил 24-26 март кунлари ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида Иштихон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қорадарё» дарёсининг сувни муҳофаза қилиш минтақасидан Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Б. Н. ўз бошқарувидаги экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаларини қазиб олиб, юк автомашиналарига юклаётганилиги аниқланган.

Бундан ташқари Жомбой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Мирзапай» канали сувни муҳофаза қилиш минтақасидан, Жомбой туманида яшовчи фуқаро Ш. Т. ўз бошқарувидаги юклагич ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаларини қазиб олиб, юк автомашиналарига юклаб олаётганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар шахсларнинг ҳар бирига  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жавобгарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы