Тошкент шаҳрида тиббиёт чиқиндилари утилизацияси учун мўлжалланган махсус қутилар ўрнатилмоқда!
03.
04. 2020
19:50
5219
Новости

Бугун коронавирус пандемияси сабаб тиббиёт чиқиндилари мисли кўрилмаган даражада кўп ҳосил бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоблар, резина қўлқоплар, ҳимоя воситалари ишлатилмаган. Уларни ишлатиб бўлгандан кейин машиий чиқиндиларга аралаштириш, асло мумкин эмас.

Хўш, тиббиёт чиқиндилари ва ниқобларни  нима қилиш керак? Тошкент шаҳрида муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Хусусан, пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхонаси Hasher Week лойиҳаси билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди. Корхоналар ўз тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига (улар жами 14 тани ташкил этади) ишлатилган ниқоблар, резина қўлқоплар, турли хилдаги тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрнатмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы