Тошкент: «Бўзсув» каналига чиқиндиларни ноқонуний ташлаган ҳуқубузарлар жаримага тортилди
25.
03. 2020
16:48
5200
Новости

Ижтимоий тармоқларда «Бўзсув» каналига ноқонуний равишда чиқиндиларни тўкиш ҳолати акс этган видео тасвир юзасидан жорий йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг каналлардан фойдаланиш ва уларни туташ ҳудудларини ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, Юнусобод тумани, «Оқтепа» МФЙ раиси ҳамда профилактика нозири иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш натижасида, Тошкент вилояти, Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Ф.га тегишли бўлган давлат рақамлари 01 129 RDA «HOWO» юк машинаси ва Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Б.га тегишли бўлган давлат рақами 01 X615 SA «ЗИЛ» русумли юк машинаси ёрдамида ноқонуний равишда чиқиндиларни олиб келиб ташлаганлиги аниқланди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига «Бўзсув» каналига чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлиги учун МЖтКнинг 91-моддаси билан ҳамда чиқиндиларнинг ташланиши натижасида сувларни ифлослантирганлиги учун МЖтКнинг 72-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида (1 115 000 сўм) маъмурий жарима қўлланилди.

Тўкилган чиқиндилар, ҳуқуқбузарлар томонидан тозаланиб, салбий ҳолат бартараф этилди.


 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы