Экологик рейд тафсилоти: ноқонуний дарахт кесувчилар ушланди
14.
02. 2020
11:06
5174
Новости

Экологик рейд тафсилоти:ноқонуний дарахт кесувчилар ушланди

2020 йил 11 февраль куни Давлат экология қўмитаси инспекторлари ишончли маълумотларга асосан рейд тадбири ўтказилганида Қуйичирчиқ тумани, «Ватан» МФЙ, Чингиз маҳалласи, Ширинбулоқ кўчаси асосий йўл атрофида давлат захира ерларида чинор дарахтларининг қонунга зид равишда рухсатсиз кесилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» МФЙ истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, мазкур фуқаролар 11 февраль куни юқорида кўрсатилган манзилда дарахтларини кесиб, юк машинасига юклаш вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатга алоқадор бўлган барча воситалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарорининг талаблари бузилган. Аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы