Тошкент вилояти: Янги Чиноздаги ҳолат ўрганилди
22.
01. 2020
20:15
5410
Новости

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчи Клавдия Голубихинани 2019 йил 11 январь куни «Facebook» ижтимоий тармоғининг «ЭКО ВОЛОНТЕРЫ» гуруҳига жойлаштирган ҳабарига  мувофиқ Тошкент вилояти Чиноз тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК раҳбари ҳолатни жойига чиқиб ўргандилар.
https://www.facebook.com/groups/worldeco/permalink/478133562848530/ )

Ўрганиш натижасига кўра, мазкур ҳолат Чиноз тумани «Марказий» МФЙ ҳудудида жойлашган «Уммон саҳовати» балиқчилик фермер хўжалигига тегишли кўлга туташган зовурга маҳаллий аҳоли томонидан маиший чиқиндиларнинг ташланиши оқибатида юзага келганлиги аниқланди. Шунингдек, ушбу балиқчилик кўли туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсидан 4 км, Чирчиқ дарёсидан 2,85 км, Бўз-сув каналидан 12 км узоқда жойлашган бўлиб, бошқа сув объектлари ва мавжуд ўсимлик дунёси объектларига зарар етказилмаганлиги маълум бўлди. 

Ушбу ҳолат юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳозирда сувни муҳофаза зонасини маиший чиқиндилардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы