Жиззах вилояти: Зоминда ноқонуний чиқиндихоналарга қарши рейдлар ўтказилмоқда
21.
01. 2020
16:47
5055
Новости

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зомин туман инспекцияси томонидан рейдлар ўтказилиб ноқонуний чиқиндихоналар аниқланмоқда. Уларни бартараф этиш, янгиларининг олдини олиш ишлари давом этмоқда.

Зомин туман инспекцияси ходимлари томонидан туман ҳудудида рейд ўтказилди. Рейд давомида туманнинг «Қўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди. Чиқиндихона, асосан маҳаллий аҳоли томонидан ҳосил қилинган. Зеро, аҳоли ўз уйидан чиққан чиқиндиларни саралаш, уларни махсус белгиланган жойларга ташлашнинг ўрнига дуч келган ерга улоқтириб кетишмоқда.

Мазкур чиқиндихона туман экология инспекцияси ва «Тоза ҳудуд» ДУК Зомин туман филиали томонидан бартараф этилди. Ишчи-ходимлар ва махсус техникалар жалб қилинган ҳолда ҳудуд чиқиндилардан тозаланди.

Туман инспекторлари томонидан маҳаллий аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Азиз юртдошлар! Халқимизда «қуш уясида кўрганини қилади» деган нақл бор. Ана шу нақлга мувофиқ чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашга одатланайлик ва бу борада фарзандларимизга ўрнак бўлайлик!




 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы