Хоразм вилояти. Экологик рейд тафсилоти: ноқонуний саксовул кесувчилар жаримага тортилди
14.
01. 2020
14:05
5712
Новости

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекторлари томонидан 2020 йил январь ойида ўтказилган экологик назорат тадбири давомида фуқаро Т. Рузибоев  Хоразм вилояти давлат захира ерларидан 4 м.куб табиий ҳолда ўсувчи саксовулни ноқонуний кесганлик, шунингдек,  фуқаро А.Саьдуллаев эса 8 м.куб табиий ҳолда ўсувчи саксовул дарахтларини ноқонуний кесганлик ҳолатлари аникланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79 - модда қисми билан фуқароларнинг ҳар бири 1.115.000 сўмдан жаримага тортилди. 

Биринчи ҳолатда табиатга етказилган зарар 1.248.800 сўм, иккинчи ҳолатда 2.497.600 сўм миқдорини ташкил этди.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы