Кўчага чиқинди ташлаган фуқаро жарима тўлади
02.
12. 2019
10:40
5710
Новости

Бугунги кунда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш орқали атроф-муҳитни ифлослантириш одатий ҳолга айланди.

Афсуски, кўча четига чиқинди ташлаш, ноқонуний чиқиндихоналарни ўзбошимчалик билан барпо этишни «иллат» деб қарайдиган бўлсак, сўнгги пайтларда бу анчайин томир ёйди.

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миробод туман инспекция ходимлари томонидан тезкор рейд ўтказилди. Унда Миробод тумани, Чимкент кўчаси 8-уй олдида фуқаро Ж.Холматов целлофан пакет тўла маиший чиқиндиларни йўл четига ташлаган пайтда инспекторлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан маъмурий баённома тузилиб, жарима қўлланилди.

Ҳурматли юртдошлар! Ёдингизда бўлсин: тозаланадиган эмас, ифлослантирилмайдиган жой покиза бўлади.


 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы