Бухоро вилоят: Пиридастгир кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро асоссиз мурожаат қилганлиги сабабли огоҳлантириш олди
19.
10. 2019
13:40
5081
Новости

Бухоро шаҳрининг "Пиридастгир" маҳалла фуқаролар йиғини Пиридастгир кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ўзи яшаб турган кўп қаватли бино олд томонидаги экин ер майдони чиқиндилар билан тўлганлиги ҳамда шу ҳудуддаги "Истиқлол" ширкати ўз иш фаолиятини бажармаётганлиги борасида мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаат юзасидан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бухоро шаҳар инспекторлари маҳалла вакили ва фаоллари, ширкат ходими ҳамда кўча фуқаролари билан биргаликда ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш натижасида ҳудудда чиқиндилар бор эканлиги, ушбу ҳудудни ободонлаштириш ишларини олиб бориш мурожаат қилган фуқаро зиммасида эканлиги ва Истиқлол ширкати масъул бўлган ҳудудга кирмаслиги аниқ бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан асоссиз мурожаат қилганлиги сабабли фуқарога огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, инсонийлик юзасидан шаҳар инспекторларини таклифи билан маҳалла фаоллари, кўча фуқаролари, мурожаатчи фуқаро ҳамда ширкат ходимлари биргаликда ушбу ҳудудни чиқиндилардан холи этдилар. Ҳар ким ўзи яшаб турган жойини обод қилиб туриши унинг энг улуғ инсонийлик бурчи эканлигини унутмайлик.

Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы