Бухоро вилоят: Когонда ер ост бойликларини ноқонуний равишда қазиб олаётган шахслар фаолиятига чек қўйилди.
13.
09. 2019
20:33
5231
Новости

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари ҳамда Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари иштирокида тезкор экологик рейд тадбири ўтказилди.

Жорий йил 13 сентябрда ўтказилган тадбир натижасида Когон тумани Ўртачўл дахасида қатор шахслар томонидан ноқонуний тарзда қизилқум қазиб олинаётганлиги аниқланди ва уларнинг ушбу ноқонуний фаолияти тўхтатилди.

Мазкур қонунбузарликни содир этган фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий иш қўзғатилди.

 

Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы