Бугун Давлат экология қўмитасида 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. 
30.
06. 2022
20:02
2844
Новости

Гибрид форматда ташкил қилинган учрашувда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов иштирок этиб, барча иштирокчи ёшларни бугунги байрам билан муборакбод этди ва мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор  ҳақида сўз юритди. 

Таъкидланганидек, Президентимиз томонидан юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси томонидан ҳам ёшлар билан ишлашда самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Соҳага билимли, экологик жараёнларни атрофлича таҳлил қила оладиган, замонавий технологияларни ва хорижий тилларни  биладиган ёшларни жалб этиш, уларни халқаро даражада малакасини ошириш, юртимиздаги олий таълим ва илм даргоҳлари билан экологик таълим-тарбияни кенг йўлга қўйиш ва бу борада салоҳиятли ёш кадрларни танлаш борасидаги ишлар шулар жумласидандир.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда Қўмитада ва ҳудудий бошқармаларда фаолият юритаётган ёшлар ҳам ўзларининг орзу-интилишлари, иш фаолияти ва яратилаётган имкониятлар ҳақида  сўзладилар.

Учрашувда ёшларга катта ишонч билдирилган ҳолда уларнинг таклиф-мулоҳазалари ҳам тингланиб, келгусида амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Полезные ресурсы