Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов малака ошириш курси тингловчилари билан учрашди
21.
05. 2022
16:29
2849
Новости

   Маълумки, барча соҳаларнинг ривожида малакали кадрлар катта ўрин тутади. Давлат экология қўмитаси томонидан ҳам шундан келиб чиққан ҳолда кадрларнинг касбий малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ўқув машғулотлари ва семинарлар ташкил қилинмоқда. 

Навбатдаги малака ошириш курси Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилди. Жорий йилнинг 10 майидан 20 майига қадар давом этган машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  Экология бошқармаларининг  Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимларининг тупроқ, сув, саноат чиқинди газлари таҳлилий лабораторияси  масъул ходимлари иштирок этди.

Бугун Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломуродов ушбу малака ошириш курси тингловчилари билан учрашиб, мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган устувор вазифаларни амалга оширишда малакали ходимларнинг самарали фаолияти катта ўрин тутишини таъкидлади ва ушбу курс ҳам бу борадаги хайрли ташаббуслардан бири эканини қайд этди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган ўтган тадбирда машғулотлар жараёнлари ҳақида сўз юритилди. Тингловчиларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнггида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Полезные ресурсы