Бугун Давлат экология қўмитасида 22 апрель — Бутунжаҳон ер куни муносабати билан ер ресурсларини муҳофаза қилиш масалаларига бағишлаб илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
22.
04. 2022
15:11
2508
Духовность и просвещение

   Тадбирда Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этди. 

   Шунингдек, мазкур тадбирда Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ва ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари, ҳудудий бошқармалар ходимлари қатнашди. 

   Она еримизни асраб-авайлаш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни турли хил салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги маърузачилар томонидан яна бир бор таъкидлаб ўтилди. 

   Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Полезные ресурсы