Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов PwC  компаниясининг Ўзбекистондаги вакили А.Мўминов бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди
02.
04. 2022
20:43
2997
Новости

   Учрашувда фаолият йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

   Делегация аъзоларига Ўзбекистонда яратилаётган қулай инвестиция муҳит, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш тизими, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

   Делегация аъзолари яқинда ўтказилган Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил қилинганини таъкидлаб, PwC  компанияси томонидан  амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотларни тақдим қилдилар. 

   Учрашувда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашда илғор халқаро тажрибаларини қўллаш, соҳага инвестиция ва грантлар жалб этиш, атроф-муҳитга таъсирни баҳолашни ўтказишни такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ишонч билдирдилар.

Полезные ресурсы